Ол Сауд режими Яманнинг турли минтақаларида жиноятлар содир этмоқда
август 30, 2016 19:00 Asia/Tashkent
Ол Сауд режими ҳарбий учоқларини Яманнинг Таъиз вилоятининг Шаръат минтақасига қарата ҳужумларида 9 нафар ҳалок бўлиб яна 3 киши жароҳат олишди.
Алмаёдин ахборот телеканали хабарига кўра, бугун Саудий Арабистон тажовузкор режими қирувчи самолётлари Саъда вилоятидаги Алаб ва Ассаъбон минтақаларини ҳам бомбардимон этдилар. Бу ҳужумларда ҳам бир гуруҳ яманликлар жароҳат олишди.
Аммо инсонпарварлик ишларига оид БМТнинг мувофиқлаштирувчиси Жими Мак Голдрик Санъода ўтказилган йиғилишда ўтган 18 ой давомида Яман урушида 10 минг нафар қурбон бўлганлигини эълон қилди.
У ўз сўзларида бу рақам 10 мингдан кўпроқ бўлиши мумкин чунки айрим минтақаларда тиббий марказлар мавжуд эмас ва қурбон бўлганларни халқ дафн этади деб айтди.