Афғонистон ва Покистон "Толибон"га қарши келишувга эришди
(last modified Sun, 01 Jul 2018 12:26:42 GMT )
июл 01, 2018 17:26 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва Покистон

Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон» радикал гуруҳи билан вақтинчалик сулҳ ўз якунига етгани ҳақида маълум қилди.

ИРНА берган маълумотларга кўра, ўтган шанба куни Кобулда барпо этилган матбуот анжуманида Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Толибон" гуруҳини бостириб ташлаш учун Покистон расмийлари билан ёзма  келишувга эришилганини баён қилди.

Ашраф Ғани ушбу шартноманинг бандларига ишора қилмай, музокара  орқали Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муаммоларни ҳал этиш мумкинлигини таъкидлади.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳукумат жангарилар учун хавфсизлик ҳудудларини яратиш ёки ҳудудларни кимгадир беришни истамайди. Ғанининг таъкидлашича, ҳукумат «Толибон»ни сиёсий гуруҳга айлантирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ИИВ раҳбари «Толибон» аъзолари билан учрашганди