Яман ракета бўлинмаси Арабистоннинг Жайзон аэропортига ҳужум қилди
(last modified Thu, 19 Jul 2018 12:25:39 GMT )
июл 19, 2018 17:25 Asia/Tashkent
  • Яман ракета бўлинмаси Арабистоннинг Жайзон аэропортига ҳужум қилди
    Яман ракета бўлинмаси Арабистоннинг Жайзон аэропортига ҳужум қилди

Яман халқ комитетлари ва армиясининг ракета бўлинмалари Саудия арабистонидаги Жайзон аэропортини Бадр-1 русумдаги баллистик ракета билан нишонга олди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ал-Мусайра телеканалининг маълум қилишича, Яман халқ комитетлари ва армиясининг ракета бўлинмалари ушбу амалиётни Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яманга қарата олиб бораётган ҳужумларига жавобан амалга оширган. 

Ансоруллоҳ ҳаракатининг ахборот сайти ҳам яманлик ҳарбий расмийга таяниб шундай маълум қилдики, ушбу ракета ўта аниқлик билан нишонга теккан. 

Яман Ансоруллоҳ ракета бўлинмаси чоршанба куни ҳам Арабистоннинг Нажрон вилоятига қарата баллистик ракета отгани ҳақида хабар берган эди. 

Яман армиясининг беспилот дрон бўлинмалари ҳам кеча Семад 2 русумли узоққа борадиган дрон воситасида Арабистон пойтахти Риёздаги Арамко нефт ишлаб чиқариш компаниясини иншонга олган эди.  

Ёрлиқ