Суриянинг Фуа ва Кафарё шаҳарчаларининг қамали тугатилди
Суриянинг шимоли ғарбидаги Эдлиб вилоятининг шиа мусулмонлари яшайдиган Фуа ва Кафарё шаҳарчаларининг қамалига барҳам берилди
Суриялик маҳаллий манбалар пайшанба куни эрталаб Суриянинг шимоли ғарбидаги Эдлиб вилоятининг шиа мусулмонлари яшайдиган Фуа ва Кафарё шаҳарчаларининг қамалига барҳам берилгани ҳақида хабар берди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Суриянинг Эдлиб вилоятидаги Фуа ва Кафарё шаҳарчаларидаги аҳолини ташқарига олиб чиқиш амалиётининг биринчи босқичини чоршанба куни олтита автобус билан Суриянинг шимолидаги Ҳалаб жанубидаги Маъбар ал-Ийс номли чегара назорат пункти орқали бошлашган эди.
Маҳаллий манбаларнинг маълум қилишича, чоршанба куни эрта тонгдан қамалдаги Фуа ва Кафарё минтақаларининг аҳолисини Ҳалаб жанубидаги ал-Ийс чегара ўтиш пункти орқали олиб ўтилиши учун 121 дона автобус, ушбу иккала шаҳарга етиб келишган ва тартиб билан ушбу шаҳарчалардан чиқиб кетишади.
Сурия давлати ва террорчи ҳамда қуролли гуруҳлар сешанба куни ушбу қўршовда қолган иккала шаҳарчани батамом бўшатиб бериш учун келишиб олган эди.