Ғазо секторидаги намойишларда 4 нафар фаластинлик шаҳид бўлган ва 120 нафар инсон оғир тан жароҳати олган
(last modified Sat, 21 Jul 2018 13:38:00 GMT )
июл 21, 2018 18:38 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторидаги намойишларда 4 нафар фаластинлик шаҳид бўлган ва 120 нафар инсон оғир тан жароҳати олган
    Ғазо секторидаги намойишларда 4 нафар фаластинлик шаҳид бўлган ва 120 нафар инсон оғир тан жароҳати олган

Ғазо секторида қайтиш ҳаққи деб номланган кўча намойишларида тўрт нафар фаластинлик шаҳид бўлган ва яна бир юз йигирма нафар аҳоли оғир тан жароҳат олган

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни Ғазо секторида қайтиш ҳаққи деб номланган кўча намойишларида 4 нафар фаластинликнинг шаҳид бўлгани ва яна 120 нафар аҳолининг оғир тан жароҳат олгани ҳақида хабар берди. 

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ярадор бўлганлар орасида аёллар ва болалар сони кўпайган. Қайтиш ҳаққи деб аталадиган тинчлик йўлидаги кўча намойишлари 30 март кунидан бери Ғазо секторида Ер куни муносабати билан ўтказилиб келинмоқда. 

30 март кунидан ҳозирга қадар, ушбу намойишларда 149 нафар фаластинлик Исроил ҳарбийлари томонидан отилган ўқлардан шаҳид бўлди ва яна 16 минг нафар инсонлар ярадор бўлди. 

Кўплаб мамлакатлар жумладан Эрон ислом жумҳурияти ва халқаро ташкилотлар Сионистик режимнинг ушбу жиноятларини кескин қоралаб келган. 

Исроил режими Фаластин ерларини мусодара қилиб, унда сионистлар яшайдиган шаҳарчалар қурмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса, Фаластиндаги минтақавий географик тузилмаларни ўзгартириш ва ушбу минтақаларни Сионистлар яшайдиган мамлакатга айлантиришдир.    

Ёрлиқ