Суриядаги Қунайтара минтақаси террористлардан озод этилди
июл 27, 2018 16:24 Asia/Tashkent
-
Суриядаги Қунайтара минтақаси
Кеча Сурия давлат армияси ва қуролли кучлари бу мамлакатнинг Қунайтара минтақасини террорчи гуруҳлар ишғолидан озод этдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Диръо вилоятидаги 6 та шаҳарчалар ва қишлоғлар ҳамда Қунайтара шаҳри Сурия давлат армияси назоратига ўтди.
Сурия давлат армияси шунингдек Сурияни ишғол этилган Фаластин сарзаминлари билан чегара минтақаларидаа бу мамлакат байроғини тиклашгани айтилади. Айтиш керакки Қунайтара минтақаси Суриядаги энг кичик вилоятлардандир аммо Сурия жанубида жойлашган бу вилоятни Жулон теппаликлари ва ишғол этилган Фаластин сарзаминлари билан чегарадош бўлгани туфайли Суриядаги энг асосий ва муҳим вилоятлардан ҳисобланади.
Ёрлиқ