Ҳания " яҳудийлар ўлкаси" қонунига қарши халқаро махсус гуруҳни ташкил этилишини сўради
(last modified Sun, 29 Jul 2018 14:00:43 GMT )
июл 29, 2018 19:00 Asia/Tashkent
  • Ҳания
    Ҳания

Фаластин исломий муқовимат ҳаракатининг сиёсий идораи- Ҳамас раиси Малайзия бош вазирига йўллаган мактубида " Яҳудийлар ўлкаси" қонунини кескин қоралаш мақсадида ислом дунёси ва халқаро ҳамжамиятнинг чра кўришлари ва бундай қонунни ижро этилишини тўхтатишни сўради.

Фаластиндаги маълумотлар марказининг хабапр қилишича, кеча Ҳамас ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания  Малайзия бош вазири  Маҳатир Муҳаммадга йўллаган мактубида  унга Фаластин ўзгаришлари жумладан сионистик режимининг уюшган жиноятлари ва тажовузлари, Қуддусдаги сионистларни шаҳарчалар қуришга давом бераётгани, Ғазо секторини ваҳшийларча  қўршовга олгани ва фаластинлик асирларнинг оғир вазияти борасида хабар берди.

Исмоил Ҳания шунингдек  яқинда сионистлар  кеннисетида ратификация қилинган " Яҳудийлар ўлкаси" қонунини  ошкора тарздаги тажовуз, Фаластин миллати ҳуқуқини кўрмаганга олиш, фаластинликлар она ватани ва сарзаминларини оёқ ости қилиш ҳамда бутун арабий ва исломий жамиятлар учун жиддий муаммо бўлгани, бундан ташқари БМТ резолюцияларини поймол этиш маъносида эканлигини таъкидлаб,  фаластинлик қочқинларини ўз она ватанларига қайтишлари ва уларга товон тўлаш зарурлигинибаён этди.

Ҳамас ҳаракати сиёсий идораси раиси   ўз муқаддас макконлари ва сарзаминини мудофаа қилиш учун бу ҳаракатнинг ҳаққи борлигини баён этар экан,  фаластинликлар ҳақ -ҳуқуқини тиклаш, фаластинлик қочқинларини ўз ватанига қайтишлари ҳамда Қудс пойтахтлиги билан мустақил Фаластин мамлакатини ташкил қилиш зарурлигини қўшимча қилди.