Санъо шаҳрида БАА ва Саудияга қарши норозилик намойишлари ўтказилди
Яманда Саудия бошчилигидаги коалициянинг жиноятларига қарши мамлакат пойтахти Санъо шаҳрида минглаб яманликлар, ўз қоним билан номусимни ҳимоя қиламан деб аталган кўча намойишларини ўтказишди ва ўзларининг эътирозларини билдиришди.
29 июл куни Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлигига қарашли бўлган ёлланма ҳарбийлар Ҳудайда вилоятининг ал-Таҳийта туманида бир қанча аёлларни ўғирлаб номаълум жойларга олиб кетишган.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман инқилобининг олий кенгаш раиси Муҳаммад Али Ҳусий кеча жума куни Санъо шаҳрида
Саудия ва араб амирлигига қарши ўтказилган ушбу кўча намойишларидаги нутқида шундай айтдики, яманликларнинг номусига тажовуз қилган ёлланмаларда шараф ва миллий иззати йўқ.
Шунингдек, Яман инқилобининг олий кенгаш раиси Муҳаммад Али Ҳусий ўзининг бир томонлама ўқ отишни тўхтатиш бўйича таклифи ҳақида ҳам тўхталиб шундай айтдики, Яман халқининг маданияти мусулмон халқи сифатида қотиллик ва одам ўлдириш маданиятини каби эмас.
Шу боисдан, қон тўкилишини олдини олиш ва Яман халқининг жонини сақлаб қолиш мақсадида ушбу оташкесм лойиҳасини тақдим этдик.