Туркия давлати Сурия билан чегараларида янги зирҳли машиналарини жойлаштирди
(last modified Thu, 01 Sep 2016 12:34:58 GMT )
сентябр 01, 2016 17:34 Asia/Tashkent
  • Анқара давлат армияси
    Анқара давлат армияси

Туркия ахборот манбалари Анқара давлат армиясини Сурия билан бу мамлакат чегараларида танкалар ва зирҳли машиналардан иборат бошқа бир бўлинмасини жойлаштиргани ҳақида хабар тарқатдилар.

Туркиянинг ТРТ телевиденияси интернет сайтининг бугунги хабарига кўра, бу хатти ҳаракат Фурот қалқони амалиётлари чорчубасида амалга оширилган.  Фурот қалқони амалиётлари ҳам уларнинг таъбирлари билан халқаро коалицияни ҳимоя қилиш ва террорчилик гуруҳлар таҳдидларига қарши кураш мақсадида Суриянинг Жароблис минтақасида бошланган.

Аммо Туркия армияси  Сурия билан чегаралари ва минтақаларни  ИШИД сионистик- такфирий гуруҳлари томонидан қўйилган мина ва портловчи моддалардан тозалашни давом эттирмоқда.

Бу амалиётлар давомида айрим пайтлар портлашлар ҳам юз берган