Ол Сауд режими Яман минтақаларини бомбардимон этишни давом эттирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i3694-Ол_Сауд_режими_Яман_минтақаларини_бомбардимон_этишни_давом_эттирмоқда
Халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаётганидан суистеъмол қилиб Ол Сауд режими тажовузкор армиясининг ҳарбий учоқлари Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этдилар.
(last modified 2018-08-22T13:17:29+00:00 )
сентябр 01, 2016 14:04 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд  Алҳадида вилоятининг Раъс Ийси
    Ол Сауд Алҳадида вилоятининг Раъс Ийси

Халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаётганидан суистеъмол қилиб Ол Сауд режими тажовузкор армиясининг ҳарбий учоқлари Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этдилар.

Алолам телеканали хабарига кўра, бугун Ол Сауд тажовузкор режими қирувчи самолётлари  Санъо шаҳридаги Арравза минтақасини нишонга олдилар. Бу ҳужумлар натижасида, бир нафар яманлик қурбон бўлиб, бошқа бир гуруҳи жароҳатландилар.

Шу ҳолда Ол Сауд режими ҳарбий учоқлари  Яман ғарбидаги Алҳадида вилоятининг Раъс Ийси минтақасини ҳам бомбардимон этдилар.

Бугун Ол Сауд режими ҳарбий учқичлари шунингдек  Санъо шаҳри марказидаги  Аттаҳрир минтақаси ва полиция институтини ҳам нишонга олдилар.