Сионистлар Фаластинда жиноятларини давом эттиришмоқда
-
Сионистик режим ҳарбийлари
Сионистик режим ҳарбийлари ишғол этилган Қуддус шимолида 5 фаластинликни қўлга олдилар.
Фаластиннинг Вафо ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча сионистик режим ҳарбийлари ишғол этилган Қуддус шимолидаги Арром шаҳарчасига ҳужум қилиб, Аттаҳтовий номли фаластинлик бир оиланинг 5 нафар аъзосини асирга олишган.
Бошқа хабар шуки, кеча СОФ- Фаластинни озод этиш ташкилотига қарашли Абдуллоҳ Ҳуронийнинг ўрганишлар ва тадқиқотлар маркази тарқатган хабарида,сионистларни фаластинликларга қарши шу ойги ҳужумларини шарҳлаб, сионистлар ҳужумида яна 5 нафар фаластинликларни шаҳид бўлишгани билан Қуддус Интифозасини бошланишидан бери шаҳид бўлганлар сони 235 нафарга етди деб эълон қилди.
Сионистик режим Қуддус шаҳрини яҳудийлаштириш ва Фаластин халқи, муқаддас маконлари ва сарзаминига қарши ваҳшийларча сиёсатлари давомида, Қуддус Интифозаси жараёнида шаҳид бўлган 13 нафарнинг жасадларини аҳли оилаларига топширгани йўқ.