Ироқда террорчилик портлашлар юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i3700-Ироқда_террорчилик_портлашлар_юз_берди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида юз берган террорчилик ҳужумларда 3 киши қурбон бўлди.
(last modified 2026-03-03T10:17:49+00:00 )
сентябр 01, 2016 19:19 Asia/Tashkent
  • Ироқ пойтахти Бағдод шаҳр
    Ироқ пойтахти Бағдод шаҳр

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида юз берган террорчилик ҳужумларда 3 киши қурбон бўлди.

Ироқнинг хавфсизлик манбаларига таяниб, ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, кеча Бағдод жануби ғарбидаги Албайёъ минтақасида террорчилик ҳужум натижасида, Ироқнинг бир нафар тинч аҳолиси ҳалок бўлиб 8 нафар жароҳат олишди.

Ироқ хавфсизлик манбалари шунингдек  Бағдод шарқидаги Садр шаҳарчасининг ресторанларидан бирида юз берган портлаш ҳақида хабар тарқатдилар. Бу портлашда  2 нафар  тинч аҳоли қурбон бўлиб, 6 нафар жароҳатланган.

Сешанба куни ҳам Садр шаҳарчасида портлаш юз берганди ва бу ҳужумда бир нафар ҳалок бўлиб, бошқа бир нечта тинч аҳоли жароҳатланганди.