Яманда вабонинг учинчи тўлқини бошланаётгани ҳақида огоҳлантирилди
(last modified Fri, 31 Aug 2018 11:50:59 GMT )
август 31, 2018 16:50 Asia/Tashkent
  • Яманда вабонинг учинчи тўлқини бошланаётгани ҳақида огоҳлантирилди

Яманда вабодан вафот этганларнинг сони 73 тага етди.

Арабистоннинг Яманга бўлаётган  ҳужумлари натижасида ушбу мамлакат инфратузилмалари, хусусан, сув етказиш системалари ишдан чиққан. Натижада Яманда вабо касаллиги янада тарқалиб бормоқда.

Франция ахборот агентлигининг маълум қилишича, Яманда ушбу касалликка чалинганлар 2017 йилнинг апрел ойида  аниқланган ва бу беморларнинг сони 1 миллион 100 нафардан ошган.

Ҳозиргача ушбу беморликдан 2 мингдан кўпроқ киши ўз жонларини қўлдан беришган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, Ямандаги айрим минтақаларда 400 мингдан ортиқ  киши инсонпарварлик идоралари томонидан  вабога қарши эмланган бўлсада, аҳоли учун етарли озиқ-овқат ва тоза ичимлик суви бўлмагани боис беморларнинг ўлимлари мазкур юртда  ошмоқда ва вабо беморлиги янада кенгроқ тарқалмоқда.