Арабистон жанубий чегарасида уч нафар саудиялик ҳарбий ҳалок бўлди
(last modified Sat, 15 Sep 2018 13:08:29 GMT )
сентябр 15, 2018 18:08 Asia/Tashkent
  • Арабистон жанубий чегарасида уч нафар саудиялик ҳарбий ҳалок бўлди
    Арабистон жанубий чегарасида уч нафар саудиялик ҳарбий ҳалок бўлди

Ушбу уч нафар Саудия ҳарбийси Яман Ансоруллоҳ кучлари билан Арабистон жанубий чегараларидаги тўқнашувида ҳалок бўлган

Ахборот манбалари Арабистон жанубий чегарасида уч нафар Саудиялик ҳарбийларнинг ўлдирилгани ҳақида хабар беришди. 

Ал-Жазийра телеканалининг Арабистон оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар қилишича, ушбу уч нафар Саудия ҳарбийси Яман Ансоруллоҳ кучлари билан Арабистон жанубий чегараларидаги тўқнашувида ҳалок бўлган. 

Арабистон АҚШ, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва яна бир нечта мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 йилнинг март ойидан Яманга қарата ҳарбий ва тажовузкор ҳаракатларни бошлади ҳамда Яманни қуруқликдан, ҳаводан ва сувдан туриб қамалга олди. 

Саудия арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги жангларида ҳозиргача, 14 мингдан ортиқ яманлик ҳаётдан кўз юмди ва ўн минглаб инсонлар оғир тан жароҳати олишди, миллионлаб яманликлар қочқинган айланишди. 

Саудия режими ва унинг иттифоқчилари ҳозирга қадар Яман халқининг муқовамати боис, ушбу мамлакатда ўз мақсадларига ета олишганича йўқ.      

Ёрлиқ