Ғазо секторида фаластинлик 15 яшар ўсмир шаҳид бўлди
сентябр 20, 2018 18:31 Asia/Tashkent
Бугун эрта тонг пайтида Ғазо сектор жанубида сионистик режими армияси ўқидан фаластинлик 15 яшар ўспирин шаҳид бўлди.
Фаластиннинг Сафо ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун сионистик режим ҳарбийлари Ғазо сектори жанубида Рафаҳ минтақасидан бўлган 15 яшар Мўъмин Иброҳим Абуайёдани ўққа тутдилар ва у ҳодиса жойида шаҳодатга эришди.
Кеча ҳам сионистик режим ҳарбийлари Қуддус шаҳри Мисрора минтақаси Қаландиё лагери яшовчиларидан бўган 26 яшар фаластинлик Муҳамад Юсуф Шаъбони ўққа тутишди. У ҳам бу ҳужумда шаҳид бўлди.
Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистик режими ҳарбийларининг ҳужумида Ғазо секторидаги Дейралбалаҳ шарқида 13 фаластинликларни жароҳатланганини эълон қилди.