БМТ Ямандаги очарчилик хатари ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 22 Sep 2018 11:54:34 GMT )
сентябр 22, 2018 16:54 Asia/Tashkent
  • БМТ Ямандаги очарчилик хатари ҳақида огоҳлантирди
    БМТ Ямандаги очарчилик хатари ҳақида огоҳлантирди

Ямандаги вазият гуманитар фалокат ёқасида турибди, мамлакатда очарчиликдан азият чекаётган аҳоли сони ўн бир ярим миллион кишига етиши мумкин

Бу ҳақда Бирлашган миллатлар ташкилоти  бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари ва фавқулодда ёрдам бўйича мувофиқлаштирувчи Марк Лоукок маълум қилди деб хабар бермоқда, Франция ахборот агентлиги.  

Унинг сўзларига кўра, Яман риалининг қадрсизланиши тахминан 10 миллион яманликлар учун озиқ-овқатга бўлган нархларнинг ошишига олиб келмоқда, сабаби мамлакатга деярли барча озиқ-овқат маҳсулоти импорт қилинади.

Бундан ташқари, Лоукокнинг таъкидлашича, БМТ ҳолатни очарчилик, деб аташ мумкин бўлган ўчоқларни, жумладан, «одамлар бошқа овқат бўлмагани учун ўсимлик баргларини ейишга мажбур бўлаётган вазиятларни» кўрмоқда.

Саудия арабистони Бирлашган араб амирлиги ва Америка қўшма штатлари шунингдек, яна бир нечта европа мамлакатларининг ҳамроҳлигида ва ҳимоясида 2015 йилнинг март ойидан Яманга қарата ҳарбий ҳаракатларни бошлади ҳамда ушбу юртни қуруқликдан, сувдан ва ҳаводан туриб қамалга олди. 

Арабистон ва унинг иттифоқчиларининг қирувчи самолётлари томонидан Яманда олиб борилган ҳаво ҳужумлари натижасида ҳозирга қадар, 14 минг яманлик ҳаётдан кўз юмди, 10 минглаб инсонлар ярадор бўлди ва миллионлаб яманликлар қочқинга айланишди.   

Ёрлиқ