Яманда вабо беморлиги қурбонлари 2508 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i37976-Яманда_вабо_беморлиги_қурбонлари_2508_нафарга_етди
Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни кечқурун Яманда Вабо эпидемияси қурбонларининг сони 2508 нафарга етгани ҳақида хабар берди. 
(last modified 2018-09-26T09:14:54+00:00 )
сентябр 26, 2018 14:14 Asia/Tashkent
  • Яманда вабо беморлиги қурбонлари 2508 нафарга етди
    Яманда вабо беморлиги қурбонлари 2508 нафарга етди

Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни кечқурун Яманда Вабо эпидемияси қурбонларининг сони 2508 нафарга етгани ҳақида хабар берди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Вабо касали ушбу мамлакатнинг 20 та вилоятида кенг тарқалган.

Бирлашган миллатлар ташкилоти 24 август куни ўз баёнотида Яманда вабо касалини юқтирганлар сонини бир миллион юз минг нафар деб эълон қилган эди. 

Саудия арабистонининг Яманга қарши олиб бораётган ҳужумлари давомида ва ушбу мамлакатнинг инфратузилмалари ва муассасаларининг ер билан яксон қилиниши

хусусан ичимлик суви етказиш тармоқларининг ишдан чиқиши ортидан вабо беморлиги Яман юртида юқори тезликда ва катта суръат билан кенг тарқалмоқда.