Афғонистон Сенати Американи огоҳлантирди
(last modified Wed, 26 Sep 2018 09:25:03 GMT )
сентябр 26, 2018 14:25 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Сенати Американи огоҳлантирди

Афғонистон Сенати раиси АҚШ ҳарбийларига аҳоли яшайдиган минтақаларга кечки ҳужумларни амалга оширмасликни талаб этди.

Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистон Сенати раиси Фазлҳодий Муслимёр  хорижий кучлар томонидан Афғонистон минтақаларида кечки пайтлари амалга оширилаётган ҳарбий ҳужумлар натижасида оддий бўлган фуқаролар нобуд бўлаётгани баён этиб, ушбу ҳужумлар зудлик билан тўхталишини талаб этди.

Унга кўра, ўтган охирги ойларда америкаликлар ҳарбийлари Афғонистонда ҳаво ҳужумларини оширишган.

Нангарҳор, Каписо ва Майдони Вардак  вилоятларида ушбу ҳужумлар натижасида кўплаб оддий кишилар ҳалок бўлишмоқда.