Сурияда 112 нафар россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлган
-
112 нафар россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлган
Россиянинг сенат мажлиси- федерал кенгашининг хавфсизлик ва мудофаа комиссияси раиси ўтган 3 йил мобайнида Сурия давлатига кўмаклаш мақсадида террорчилик гуруҳларга қарши амалиётлар ўтказилиши жараёнида 112 нафар рус ҳарбийлари ҳалок бўлган, деб хабар иқлди.
"Россия- 24" телеканалининг хабар қилишича, Россия федерал кенгашининг хавфсизлик ва мудофаа комиссияси раиси Виктор Бондарев сўнгги икки авиаҳалокат, яъни Ан-26 ҳамда Ил-20 самолётларининг ҳалокатидаги йўқотишлар Суриядаги Россия армияси талафотининг яримини ташкил этади, деб қўшимча қилди.
Айтиш жоизким, 39 нафар ҳарбийлари билан Россиянинг АН-26 русумли самолёти жорий йилнинг март ойида Сурияда ҳалокатга учради ва унинг барча учувчилари ва ходимлари ҳалок бўлганди.
Россиянинг Ил -20 самолёти эса Суриянинг Латтакия осмонида сионистик режими армияси ҳужуми оқибатида қулаб тушди ва бу самолётдаги 15 нафар разведкачи мутахассис ҳам ҳалок бўлди.
Виктор Бондаревнинг сўзларига кўра, сўнгги 3 йил ичида Сурияда Россиянинг 8 самолёти, 7 вертолёти ва бир -иккита зирҳли машинаси нобуд бўлган.