Кобул терактида Афғонистон хавфсизлик кучларининг икки нафари ҳалок бўлди
октябр 06, 2018 15:01 Asia/Tashkent
Афғонистон пойтахтида портлаш амалга оширилди.
Ассошиэйтид Пресс берган хабарларга кўра, Афғонистон полицияси матбуот котиби Басир Мужоҳид шанба куни хавфсизлик кучларининг икки нафари Кобулда полиция автомашиналари ҳаракат қилувчи йўлда портлатилган бомба натижасида ҳалок бўлишганини эълон қилган.
Ушбу портлаш натижасида полиция зобитларининг олти нафари, уч оддий фуқаро ва Кобул полицияси раиси тан жароҳати олишган.
Ҳалигача бирон гуруҳ ушбу теракт масъулиятини зиммасига олмаган.