Фаластинлик асирлар Исроил режимига қарши кураш символига айланган
(last modified Mon, 08 Oct 2018 08:43:01 GMT )
октябр 08, 2018 13:43 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик асирлар
    Фаластинлик асирлар

Кеча сионистик режими қамоқхоналаридаги Фаластин ислом ҳаракати раҳбарларидан бири Шайх Хизр Адноннинг очлик эълон қилишига 36 кун тўлди

Сионистик режими ҳарбийлари ўтан йилнинг 11 сентябрида  Шайх Хизр Аднони қўлга олганди. Аммо сионистик режим масъуллари уни очлик эълон қилишни лойиҳалаштириш ва сохталаштирда айблаганди.

Бундан ташқари Умрон Ал-Хатиб, Жавод Жавориш ва Исмоил Алён номли фаластинлик асирлар ҳам  сионистик режимининг золимона сиёстларига қарши эътирозда очлик эълон қилишга давом беришмоқда.

Айни пайтда 7 мингдан ортиқ фаластинликлар улар жумласидан 450дан ортиқ  фаластинлик гўдаклар сиоинстик режим қамоқхоналарида  ўта қийин шароитда сақланмоқда.

Қамоқхоналарнинг ўта оғир шароитига қарамай фаластинлик асирлар сионистик режими сиёсатларига қарши эътирозда очлик эълон қилишмоқда. Очлик эълон қилиш фаластинликларнинг сионистик режимига қарши кураш рамзига айланган.

Ўтган йиллар ичида фаластинлик асирлар  сионистик режимининг ёвуз ва манфур башарасини бутун жаҳонга кўрсатиб беришга муваффақ бўлишди.

Халқаро ҳамжамият эса илгаригидек  сионистик режими жиноятларини кўриб туриб сукут сақлашни давом эттирмоқда. Шундай бир вазиятда  фаластинликлар  босқинчи режимга қарши курашни таъкидлаб бу режим қаршисида тура олишга давом бермоқда.

Сўнгги ойлар ичида сиоинстик режими қамоқхоналарида  фаластинликларнинг очлик эълон қилиши янада кўпайган. Фаластинлик асирлар эътирозларини кенгайиб бориши бу босқинчи режим қамоқхоналарида золимона вазият ҳукм сураётганидан далолат бермоқда.  Ушбу вазият эса  яна бир марта Қуддуси шарифни ишғол этган сиоинстик режими АҚШнинг яшил чироғи остида фаластинликларга қарши кўптомонлама ҳужумлар уюштиришини  кўрсатмоқда.

 1948 йилдан бугунгача сионистик режими томонидан  850 мингдан ортиқ фаластинликларни қўлга олингани аниқланган..

Сионистик режим ҳарбийлари томонидан фаластинлик гўдакларни қамоққа олиш ҳаракатлари охирги пайтларда шиддатли тус олган. 

Фаластинлик асирлар ишлари бўйича тадқиқот қилиш марказининг бугун шанба кунги тарқатган маълумотига кўра, сўнги бир неча ойлар давомида Исроил режими томонидан Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларида айниқса ал-Халил ва Қуддус шаҳарларида фаластинлик ёш болаларни қўлга олиш ва қамоққа ташлаш ҳаракатлари янада кенгайди.

Фаластин асирларини тадқиқот қилиш маркази ўз ҳисоботида Сионистик режим томонидан фаластинлик болаларнинг тергов қилиш пайтида ёки қўлга олиш жараёнида руҳий ва жисмоний қийноққа солиниши ҳақида хабар берди. Ал-Олам ахборот агентлигининг бугун якшанба куни тарқатган хабарига кўра, Фаластин асирларини тадқиқот қилиш маркази ўзининг ушбу баёнотида Сионистик режим қамоқхоналарида 500 нафар фаластинлик гўдакларнинг ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш учун қатъий позицияни қабул қилинишини истади.

 

Ёрлиқ