Xyuman Rayts Votch : Қошиқчи қатли бўйича Арабистон режимининг тадқиқотлари аҳамиятсиздир
Кеча Xyuman Rayts Votch -Халқроа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Ўрта Шарқ бўлинмаси раиси арабистонлик танқидчи журналист Жамол Қошиқчининг қатли хусусида Арабистон режими томонидан ўтказилган тадқиқотлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас деб таъкидлади.
Эрон телерадиокоманиясининг хабар беришича, Xyuman Rayts Votch ташкилотининг Шарқ бўлинмаси раиси Сара Ли Витсон Қошиқчининг ўлими борасида Халқаро миқёсида тадиқот ва ўрганишлар ўтказиш зарурлигини таъкидлаб, Қошчиқининг ўлими борасида Халқаро миқёсидаги кенг қамровли тадқиқотлар барча томонларнинг фойдасидадир деб қўшимча қилди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини ҳам кечанги суҳбатида барчамиз шоҳид бўлган тарзда журналистни қатл этилгани сўз эркинлигини паймол этиш ва барчамизга ҳужум уюштириш маъносидадир деб эълон қилди.
Могерини ўз сўзларида Европа Иттифоқи Риёз давлатини бу заминда кенг- қамровли ва муккамал тадқиқотлар ўтказишга чақирмоқа деб аниқлик киритди.