Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар Вазирлигининг матбуот котиби: Сионистлар исломий давлатлар ӯртасида ихтилоф солиш пайидалар
октябр 27, 2018 14:12 Asia/Tashkent
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар Вазирлигининг матбуот котиби жума куни, “Сионистик режим исломий давлатлар ӯртасида низо келтириб чиқариш, 70 йиллик зӯравонликни хаспӯшлаш ва Фаластин мазлум халқини қирғин қилиш пайидадир” – деб изҳор этди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар беришича, Баҳром Қосимий ӯзининг журналистларга берган баёнотида, сионистик режимнинг бош вазири Бинямин Нетаняҳу Уммонга қилган сафари ҳақида гапириб, бу сафарни танқид қилди.
У шунингдек: “Эроннинг фикрига кӯра, минтақадаги исломий давлатлар Оқ Уйнинг босими остида сионистик режимга минтақада янги муаммолар келтириб чиқаришига ижозат беришмасин.” – дея таъкидлади.