Покистон президенти Сионистик режим билан музокара қилишни рад этди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i39154
Ориф Алавий Исроил билан ҳеч қанақа музокара ва алоқа бўлмаслигини таъкидлади
(last modified 2018-10-28T10:44:39+00:00 )
октябр 28, 2018 15:44 Asia/Tashkent
  • Покистон президенти Сионистик  режим билан музокара қилишни рад этди

Ориф Алавий Исроил билан ҳеч қанақа музокара ва алоқа бўлмаслигини таъкидлади

Туркияга сафар қилишдан олдин  Покистон президенти  Ориф Алавий якшанба куни  барпо этилган матбуот анжуманида деди: Сионистик режимга тегишли самолёт  Исломобод халқаро аэропортида  10 соат давомида тўхтагани бобидаги  хабар мутлақо ёлғондир.

Ориф Алавий Покистон  Сионистик режим билан ҳеч қанақа алоқа ва музокарага эга эмаслигини ҳам баён қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳмуҳаммад Қурайший ҳам Сионистик режимга тегишли самолёт  Исломобод халқаро аэропортида тўхтагани борасидаги  хабарни инкор қилди.

"Ҳааретс" газетаси мухбирларидан бири твиттердаги саҳифасида бир неча суратлар билан бу борада хабар берган эди.