Ғазо секторида фаластинлик уч ўспирин шаҳид бўлди
октябр 29, 2018 16:04 Asia/Tashkent
Сионистик режимнинг ҳужумлари натижасида Дейр албалаҳ минтақасида уч киши шаҳодатга етди.
Фаластин ахборот марказининг хабар беришича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф Қадра Ғазо секторидаги Дейр албалаҳ минтақасида сионистлар ҳарбийлари ярадор бўлган кишиларга ёрдам бериш учун келган Қизил Ой жамияти тез ёрдам машиналарининг йўлини тўсишган.
Шаҳид бўлган уч нафар ўспириннинг жасадлари эса бир соатдан кейин "Алақсо шаҳидлари" касалхонасига топширилган.
Сионистик режим армиясининг қирувчи самолётлари чегара яқинида бўлган уч нафар ўспиринни бомба ўрнатаётганликлари баҳонаси билан шаҳодатга учратишган.Ҳолбуки уларда ҳеч қанақа портловчи модда бўлмаган.
Ёрлиқ