Арбаъиннинг шукуҳли маросими Ғарб ОАВда кенг ёритилди
(last modified Tue, 30 Oct 2018 11:07:06 GMT )
октябр 30, 2018 16:07 Asia/Tashkent
  • Арбаъиннинг шукуҳли  маросими Ғарб ОАВда кенг ёритилди

Айрим тўсиқларга қарамай, Ғарб ОАВда Арбаъин маросими кенг ёритилди.

Ушбу заминада биринчи бўлиб хабарлар тарқатган Франц-24 телеканали Имом Ҳусейн(а) нинг шаҳид бўлганидан кейин қирқ кун ўтгач, барпо этиладиган  Арбаъин маросимини дунённинг энг йирик диний удумлардан бири эканлигини эълон қилди.

Мазкур маросимда иштирок этиш учун шиа ва суннат аҳлидан бўлган миллионлаб зиёратчилар Имом Ҳусейн (а) мақбараси жойлашган Карбалога боришади.

Бугун,  сешанба куни, яъни ҳижрий-қамарий 1440 йилнинг 20 сафари, милодий ҳисоб билан 2018 йилнинг 30 октябрида шиаларнинг учинчи имоми Ҳусейн (а) ҳазратларининг Арбаъинига  бағишланган маросим  катта азамат ва шукуҳ билан барпо бўлди.

Карбало вилояти кенгаши бош котиби Маҳфуз Тамимий "Алмаълума" сайти маълумотларига  таяниб деди: Карбалога ироқликлардан ташқари  4 миллиондан ортиқ хорижий зиёратчилар келишди ва уларнинг аксариятини эронликлар ташкил этишади.

Унга кўра, Карбало вилояти ҳокимлиги Имом Ҳусейн (а)нинг Арбаъин маросимида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун барча хизматчиларидан ва ҳатто ўзлари ихтиёрий тарзда  ёрдам беришни хоҳловчи бошқа мутахассилар хизматидан ҳам фойдаланмоқда.

Карбало вилоят ҳокими муовини Али Маёлий ҳам Арбаъин маросимини ўтказиш учун 30 минг нафар хавфсизлик кучлари ҳамда зиёратчилар учун 21 мингта  нақлиёт воситалари жалб этилганини эълон қилди.

Мазкур маросимда иштирок этиш учун Ироқ, Эрон ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан миллионлаб зиёратчилар  Ироқ жанубида жойлашган Карбало шаҳрига бориб, ўзларини байнулҳараминга етказишади.

Ҳусейний Арбаъинининг хос жилваларидан бири Имом Ҳусейн (а)га меҳр ваихлос  қўйган зиёратчиларнинг пиёда ҳаракат қилишларидир. Карбало томон йўл олган миллионлаб  зиёратчиларнинг ушбу карвони дунё аҳли диққатини ўзига жалб этган.

Арбаъин маросимининг бошқа гўзал жиҳатларидан бири турли қавмлардан бўлган зиёратчиларнинг ушбу марсимдаги фаол иштирокидир. Мазкур маросимда 100 ортиқ  бўлган турли халқларнинг вакиллари иштирок этишади.

Турли ранг, ирқ ва мазҳабга тегишли  бўлган зиёратчилар эркпарварлик ҳаракатининг тимсоли бўлган Имом Ҳусейн (а)га ўзларининг истак ва иродаларини кўрсатишади.

Халқаро ишлар бўйича таҳлилчилардан бири Роюран Арбаъин маросимининг ижтимоий ва сиёсий кўламлари борасида деди:  ушбу ижтимоий ва сиёсий ҳодиса янги бир феномен бўлиб, тарихий тажрибага эга бўлсада, аммо ҳеч вақт бунчалик шукуҳ билан ўтказилмаган. Мазкур маросимда маҳдавият баҳси мавжуд бўлсада,  дунёнинг тинчлик ва осойишталик томон ҳаракат қилиши лозимлиги Арбаъинда ўз инъикосини топган.

Арбаъин маросимида ҳар йили энг йирик бўлган зиёратчиларнинг йиғилиши амалга оширилади ҳамда  ва бу адолат ва озодликни барқарорлаш йўлидаги халқаро бир ҳаракат ҳисобланади.

Йилдан йилга Имом Ҳусейн (а)нинг Арбаъин маросимида иштирок этувчи зиёратчиларнинг сони  ошиб бормоқда. Ушбу зиёратчилар бир неча аср олдин юазага келган Ошуро қўзғолонининг элчилари сифатида жилваланишади.

Бир макон ва бир замонда Арбаъин маросими учун миллионлаб зиёратчиларнинг тўпланишлари шиалар ўртасидаги бирдамликни, жаҳон мусулмонларининг қудратини ҳамда муқовамат марказининг мустаҳкамланишига замина яратади.

Ёрлиқ