Сурияда АҚШ коалициясининг авиазарбаси оқибатида 26 киши ҳалок бўлди
ноябр 10, 2018 15:00 Asia/Tashkent
Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан берилган авиазарба оқибатида камида 26 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Эрон Телерадиокомпанияси хабарига кӯра, берилган авиазарба оқибатида камида 26 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.
АҚШ бошчилигидаги коалиция бу зарбаларда фосфорли бомбалардан фойдаланган. Қайд этилишича, коалиция Хажин шаҳридаги Хавама тумани бўйлаб авиазарба берган.
Сурия давлати бир неча маротаба БМТ ташкилоти Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши раисига мактуб йӯллаб, АҚШ коалициясининг Суриядаги жиноятларига хотима беришларини сӯради.