Россия: Исроил Ғазодаги нотинчликларнинг кучайишига жавобгар
(last modified Tue, 13 Nov 2018 08:40:03 GMT )
ноябр 13, 2018 13:40 Asia/Tashkent
  • Исроил Ғазодаги нотинчликлар
    Исроил Ғазодаги нотинчликлар

Кеча Россия ТИВ раҳбари тарқатган баёниясида сионистик режимининг Ғазо бўлгасига қарата ҳужумлари минтақада нотинчликлар кучайиб боришининг асли омилидир, деб таъкидлади.

Россия ТИВ баёнотида  Исроил Ғазо секторида нотинчликлар ва кескинликларнинг кенгайиб боришига жавобгардир,  дея келтирилган.

Кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам  Ғазо секторига қарши сионистик режимнинг сўнгги ҳужумларига  кўрсатган реакциясида  минтақада янги урушнинг вужудга келиши катта талофат ва фожиаларга сабаб бўлади, дея таъкидлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳам  кечаги ӯз баёниясида  Ғазо секторига қарши сионистик режимнинг жиноятларини кескин қоралаб,  АҚШ давлатининг ҳимояси остидаги  сионистик режимнинг террорчилиги, жиноятлари ва тажовузкорлиги илгаригидек давом этмоқда, аммо олдингидек халқаро ҳамжамият ва минтақанинг айрим давлатлари ҳам ушбу жиноятларга гувоҳ бўлишларига қарамай сукут сақлашмоқда,  деб эълон қилди.

Якшанба кечаси сиоинстик режим  Ғазо секторига қарши ҳужумларининг янги босқичини бошлади.

Бу ҳужумларда ҳозиргача 10 нафар фаластинлик шаҳид бўлган. Шаҳидлар орасида Ҳамас ҳаракатининг шаҳид Изуддин Қассом гвардияси қўмондонларидан бири Нуриддин Муҳаммад Салома Барака ҳам бор.

Ёрлиқ