Арабистон прокуратураси Қошиқчи жасадини бўлакларга бўлиб ўлдирилишини тасдиқлади
(last modified Thu, 15 Nov 2018 14:28:07 GMT )
ноябр 15, 2018 19:28 Asia/Tashkent
  • Арабистон прокуратураси Қошиқчи жасадини бўлакларга бўлиб ўлдирилишини тасдиқлади

Арабистон прокуратурасининг матбуот котиби Ол-Саъуд режимининг мухолифи журналист Жамол Қошиқчи Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида бўлаклаб ташланган,- деб тасдиқлади.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Арабистон прокуратураси матбуот котиби Шалъон Аш-Шалъони бугун матбуот анжуманида Арабистон жосуслик идорасининг собиқ ўринбосари Аҳмад Асирий Қошиқчини ўлдириш учун террорчи бир гуруҳни ташкил этиб Туркияга юборган,- деб айтди.  

Арабистон прокуратураси матбуот котиби шунингдек Истанбулга жўнатилган террорчи гуруҳнинг мақсади Қошиқчини Арабистонга қайтаришга кундириш эди. Аммо улар уни консуллик биносидан чиқаришга ожизлик қилишган,- деб қўшимча қилди.

Арабистон прокурорининг айтишича, Қошиқчининг жасади бўлакларга бўлиниб ташланганидан кейин косуллик биносидан ташқарида Туркиянинг маҳаллий бир шахсига топширилган.

Шалъон Аш-Шалъони шунингдек Арабистон валиаҳдини Жамол Қошиқчи қатлининг можаросидан оқлаш зимнида, Қошиқчи қатлида айбланувчи 11 нафар кишидан 5 нафари учун ўлим жасоси эълон қилинган,- деб иддао қилди. 

Саъудия Арабистонига мухолиф бўлган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябр куни Арабистоннинг Истанбулдаги консуллигига мурожиат этганида, бедарак йўқолди. Саъудиялик режим 18 кун сукут сақлашдан кейин охир-оқибат жаҳон ҳамжамиятининг босими остида бу журналист ушбу мамлакатнинг консуллик биносида қатл этилганини тасдиқлади.  

Ёрлиқ