Саудиялик террорчилар Арабистон хавфсизлик идоралари билан ҳамкорлик қилишларини эътироф этишди
Ироқнинг олдинги ички ишлар вазири ўз баёнотида маълум қилишича, саудиялик террорчиларнинг Ироқдаги эътирофлари сўнги вақтлардаги вазиятни тасдиқладики, Риёз террорчиларни бошқа мамлакатларга сафарбар этишга доир режаларни тузган.
Ал-Олам тармоғи тарқатган хабарга кўра, Ироқнинг олдинги ички ишлар вазири Боқер Зубайдийнинг айтишича, қўлга олинган саудиялик террорчиларнинг эътироф этишича, Риёз хавфсизлик хизмати уларни қўшни бўлган араб юртига киритган ва у ердан Ироққа ўтишлари учун имконият яратиб берган.
Арабистонлик террорчиларнинг иқрорига асосан, Риёз хавфсизлик идораларнинг розилигисиз Арабистонда ҳеч қандай ишни бажариб бўлмайди.
Бундан олдинроқ ҳам, Америкада чоп этиладиган Бостон Галоп рўзномаси ҳам ҳеч қайси бир мамлакат Арабистон сингари ал-Қоида, Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳларини доимий равишда ҳимоя қилиб келмаганига ишора қилиб шундай ёздики,
21 асрда жаҳон терроризми ҳақида жиддий тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, террорчиларни қўллаб-қувватлашда сарфланган маблағларнинг аксарияти Арабистон томонидан таъминланган.
Ҳужжатларга биноан, 2001 йилда Америкадаги Бутунжаҳон савдо марказининг эгизак биносига самолёт билан ҳужум уюштиришда иштирок этган 19 нафар террорчининг 11 нафари Саудия арабистони фуқаролари бўлган.