Сионистик режимнинг асл мақсади диний низоларни келтириб чиқаришдир
(last modified Mon, 19 Nov 2018 14:28:27 GMT )
ноябр 19, 2018 19:28 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим
    Сионистик режим

Фаластин миллий маъмуриятининг матбуот котиби сионистик режим етакчилари диний низоларни кучайтириш мақсадида Масжидул Ақсога бостириб киришади, деб айтди.

Фаластин Миллий маъмурияти матбуот котиби Юсуф Маҳмуд сионистик режим қишлоқ хўжалиги вазири Ури Ариелнинг Масжидул Ақсога борганига кўрсатган реакциясида  сиоинстик режим етакчиларининг Масжудул Ақсога боришлари  ушбу муқаддас маконга тажовуз қилиш маъносидадир,  деб қўшимча қилди.

Қуддус исломий Авқоф ташкилотининг умумий алоқалар ва маълумотлар бўйича масъули Фарос Аддабас  якшанба куни қаттиқ хавфсизлик чоралар остида сионистик режим қишлоқ хўжалиги вазири бошқа бир гуруҳ сионистлар билан биргаликда   Бобулмуғораба дарвозасидан Масжидул Ақсога киришди ва бу муққаддас маконнинг турли қисматларини айланиб чиқишди деб айтди.

Мазкур хабарга биноан, ўтган кунлар ичида сионистик режим Кнессети /парламенти/ аъзолари ва вазирларининг айримлари бир неча маротаба Масжидул Ақсога бостириб кирган.

 

Ёрлиқ