Исроил таълим вазири: режим хавфсизлик бўҳронига дуч келган
ноябр 19, 2018 20:59 Asia/Tashkent
Сионистик режим таълим вазири Исроилда ҳукм сураётган хавфсизлик бўҳронини эътироф этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, сионистик режим таълим вазири ва бу режимнинг " Яҳуд уйи" партияси раиси Нафтали Беннет Ливан билан иккинчи уруш замонидан бери Исроил ғалаба қозонгани йўқ, деб тан олди.
Нафтали Беннет Фаластин муқовимати эмас, балки сионистик режимнинг ички масалаларидан ташвишланаётганини таъкидлаб, уруш вазири Авигдор Либерман истеъфосининг бу режим кабинети учун катта мағлубият эканлигини таъкидлади.
Фаластин гуруҳлари эса Фаластин муқовимат кучлари қаршисида кучсизлиги туфайли истеъфога чиққан Либерман истеъфосини Ғазо учун йирик ғалаба дея эълон этдилар.
Ёрлиқ