85 минг яманлик болалар ўлдирилган
(last modified Wed, 21 Nov 2018 14:34:20 GMT )
ноябр 21, 2018 19:34 Asia/Tashkent

Яманга қарата Ол Сауд бошчилигидаги коалициянинг ҳужумлари давоимда бугунги кунгача очарчилик ва турли касалликлар натижасида 85 мингга яқин яманлик болаларнинг ҳалок бўлгани айтилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Save The Children  -"Болаларни нажот беринг" нодавлат ташкилоти Яманда урушнинг кенгайиши бу мамлакатда 85 мингга яқин боланинг очарчилик ва турли хасталикдан ҳалок бўлишига сабаб бўлганини эълон қилди.

Бу ташкилот ўз баёнотида яманлик болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги ҳамда  турли хасталиклардан вафот этиши тўғрисидаги маълумотларни БМТ ҳисоботларидан олинганини  маълум қилинган.

БМТ ҳисоб -китобларига кўра, 2015 йилнинг апрелидан жорий йилнинг октябрига қадар 84 минг 701 нафар яманлик болалар очлик ва касаллик оқибатида вафот этган.