Халқаро амнистия ташкилоти: Ол-Халифа режими Баҳрайн халқига қарши шафқатсиз ҳаракатларини тўхтатиши лозим
(last modified Sat, 24 Nov 2018 11:54:01 GMT )
ноябр 24, 2018 16:54 Asia/Tashkent
  • Халқаро амнистия ташкилоти: Ол-Халифа режими Баҳрайн халқига қарши шафқатсиз ҳаракатларини тўхтатиши лозим

Халқаро амнистия ташкилоти Ол-Халифа режимини баҳрайнлик фуқароларига қарши доимий ва кучайиб бораётган босимларини тўхтатиши ва мухолифларга ўз фикрларини баён этиш учун ижозат беришга чақирди.

Эрон телеканалининг тарқатган хабарига кўра, Халқаро амнистия ташкилоти Баҳрайннинг халқаро иттифоқчилари ва шериклари бу ҳақда сукут сақламайдилар ва Ол-Халифа режимига қарши босим ўтказиш учун ўз имтиёзларидан фойдаланишлари лозим,-деб эълон қилди. 

Халқаро амнистия ташкилоти сиёсий мухолифларга қарши Ол-Халифа режимининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари ва парламент сайловлари арафасида уларга нисбатан куч ишлатишидан хавотирланиш изҳор этди. 

Баҳрайн ҳокимлиги ва парламент сайловлари бугун 24 ноябр куни ўтказилмоқда. 

Баҳрайн 2011 йилнинг феврал ойидан бўён Ол-Халифа режимига қарши халқ эътирозларининг саҳнасига айланган; Баҳрайн халқи эркинлик, адолат, барқарор, камситишларни бартараф этиш ва мамлакатда сайланган ҳукумат қудрат бошига келишини хоҳлайди.

Ёрлиқ