Ироқнинг Салоҳиддин вилоятида террорчилик портлаш юз берди
(last modified Tue, 06 Sep 2016 13:11:35 GMT )
сентябр 06, 2016 18:11 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Салоҳиддин вилояти
    Ироқнинг Салоҳиддин вилояти

Ироқнинг Салоҳиддин вилоятидаги қочқинлар тўпланган макнда юз берган портлашда бир гуруҳ қурбон бўлишди

Сумария нюс сайти хабарига кўра, бугун  Ироқ шимолидаги Салоҳиддин  вилоятининг Аззувия Вашшарақот минтақасида жойлашган қочқинлар тўпланган жойда бомба портлаганида, 4 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб 8 киши жароҳат олишди.

Ироқнинг халқ кўнгилли кучлари  Ироқ ғарбидаги Аланбор вилоятининг Айнуласад авиабазасига АҚШлик ҳарбийларини киришгани ҳақида хабар берди.

Ажжаъфарий ўз сўзларида, АҚШ ҳарбий кучлари  Аланбор вилоятини ғарб минтақаларини тозалашга  ёрдам бериш ва тайёрлашишга қўшимча ,  авфсизлик вазиятни бошқариш ва таъминлаш мақсадида бу авиабазада жойлаштирилганлигини маълум қилди.

Бундан олдин АҚШнинг ўнлаб ҳарбийлари  Мусил шаҳрини озод этишда қатнашиш баҳонаси билан бу шаҳарнинг 65 километрлигида жойлашган Алқиёра авиабазасига киришганди