Араб давлатлари ва Исроил ўртасидаги муносабатларнинг нормаллаштирилиши танқид қилинди
(last modified Tue, 11 Dec 2018 08:52:22 GMT )
декабр 11, 2018 13:52 Asia/Tashkent
  • Араб давлатлари ва Исроил
    Араб давлатлари ва Исроил

Яман, Фаластин, Ироқ ва Ливаннинг диний уламолари чиқарган баёнияда, сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришни ислом дини нуқтаи назаридан "ҳаром" эканлиги ҳамда мусулмонлар учун муққадас ҳисобланувчи суннатларга хиёнат қилишдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлашди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Яман, Фаластин, Ироқ ва Ливаннинг диний уламолари делегациялари чиқарган баёнияда,  Фаластиндаги исломий муқовимат гуруҳлари билан ўз ҳамжиҳатлигини эълон қилиб, Фаластин ва Масжидулақсони сиоинстик режим ишғолидан озод қилишни исломий умматнинг энг асосий масаласи   ҳамда Фаластин мавзуси барча мусулмонларнинг муаммоси бўлганини таъкидладилар.

Мазкур баёнияда келтирилишича,  ислом уламолари Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатларининг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришга қилаётган ҳаракатларини, ислом дини ва ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ суннатларига зид деб биладилар.

Диний уламолар Фаластинни сионистик режим ишғолидан озод қилишнинг ягона йўли  муқовимат ва душманга қарши кураш эканлигига тўхталиб, барча мусулмонларни муқовимат кучларини ҳимоя қилишга даъват этдилар.