Ироқ қирувчи самолётлари ИШИД-нинг Суриядаги позицияларига ҳужум қилди
Ироқнинг қирувчи самолётлари 11 декабр куни Суриянинг Дейруззур вилоятида жойлашган ИШИД террористик гуруҳининг иккита позициясига ҳужум қилди. Бу ҳужум натижасида террористик ушбу гуруҳнинг аъзолари ва раҳбарлари ўртасидан ўнлаб киши ҳалок ва ярадор бўлишди.
Душанба куни Ироқ қирувчи самолётларининг амалга оширган амалиётлари Ироқда ИШИД террористик гуруҳи мағлуб бўлишининг бир йиллиги арафасида ижро этилди. Ироқ тақвимида декабр ойининг 10-чи куни "ИШИД террорчи гуруҳи қўлидан Ироқни биткул озод этиш" куни деб номланган.
ИШИД террористик гуруҳи 2014 йил июн ойида ички айрим унсурларнинг жиноятлари ва хорижий айрим мамлакатларнинг қўллаб қувватлашишлари билан Ироққа кирди ва ушбу мамлакат ер-ҳудудларининг учдан бир қисмини ишғол этди.
ИШИД террорчи гуруҳининг Ироқда фаолият олиб бориши уч йил давом этди. Аммо ушбу фаолиятнинг оқибатлари ҳеч қачон Ироқ халқининг эсидан чиқмайди.
ИШИД террористик гуруҳининг Ироқда фаолият олиб бориши оқибатида ушбу ўлка аҳолисидан минглаб киши ҳалок бўлди ва миллионлаб ироқликлар эса тан жароҳатлари олишди. Бунга қўшимча, кўп аёллар тажовуз қилиниб, мамлакатнинг ҳаётий инфратизилмалари, айниқса Ироқнинг қишлоқ хўжалиги ўртадан йўқ бўлди ва ушбу мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий , ижтимоий ва маданий фаолияти бутунлайин бузилди.
Шак-шубҳасиз, Эрон Ислом Жумҳуриятининг кўмаклари ва диний маржаиятнинг фатвоси бўлмаганида, ИШИД террористик гуруҳи ҳалигача Ироқда қоларди. ИШИД террористик гуруҳи томонидан Ироқ ер-ҳудудлари ишғол этилганидан кейин Ироқ шиаларининг олий маржайи ва Оятуллоҳ Али Систонийнинг намояндаси Шайх Маҳдий Карбалоий Карбало жума намози хутбасида қурол-яроқдан фойдалана оладиган шахслар ўз халқи, мамлакати ва муқаддас қадамжойларини муҳофазат этишлари лозим ва ўз ихтиёрлари билан муқаддас ушбу мақсад учун хавфсизлик кучларига қўшилишлари керак,-деб айтди.
Бу фатвонинг самараси Ироқда Ҳашадуш-Шаъби гуруҳининг шаклланиши эди ва ушбу гуруҳ ИШИД террористик гуруҳи билан қарши курашишда муҳим рол уйнади. Шундай бир вазъиятда Эрон Ислом Жумҳурияти Ироқ давлатининг истак-хоҳишига биноан ИШИД террорчи гуруҳи билан қарши курашишда фаол иштирок этди ва ушбу мамлакатда террористик ушбу гуруҳнинг мағлуб бўлишида муҳим рол уйнади.
Ироқда ИШИД террористик гуруҳи фаолияти охирга етганининг бир йиллигини эътиборга олган ҳолда, ҳозирги кунда Ироқдаги вазъият қандай?- деган савол вужудга келади.
Ахборот манбаларига кўра, ИШИД террористик гуруҳи Ироқда йўқ бўлган ва ушбу мамлакатда ИШИД террорчи гуруҳи мавжуд эмас. Аммо ИШИД террористик гуруҳининг қолдиқлари ҳалигача Ироқда учрайди ва олдинги вақтлардек ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида портлаш ва террористик терактларни ижро этишга ҳаракат қилмоқда.
Бу ҳақда, Атлантик журнали 2018 йил сентябр ойида "ИШИД террорчи гуруҳининг Ироқдаги оқибати" унвони билан нашр этган мақоласида иккинчи маротаба ҳузур топиш ва қайтиш учун ИШИД террористик гуруҳи қудратининг нишоналаридан бири мазкур гуруҳ томонидан қабилаларнинг шайхларини қатл этишларидир. Ўтган олти ой давомида бир ҳафтада ўртанча ҳисоб билан қабилаларнинг уч нафар шайхлари ИШИД террорчи гуруҳи томонидан қатл этилган ва ўтган йилдан бошлаб ҳозиргача 200-тага яқин қишлоқлар ўз қабила пешволари ва шайхлари қатлининг шоҳидига айланишган.
ИШИД террорчи гуруҳининг бу қудратини эътиборга оган ҳолда, Ироқ давлати ва армияси ИШИД террористик гуруҳининг Ироқ майдонига қайтиши учун унинг қудратини заифлантириш ёки ўртадан йўқ қилиш мақсадида ушбу террорчи гуруҳ билан қарши курашни мамлакатнинг ташқариси, айниқса Сурияда амалга ошириш хулосасига келган.
Ҳақиқатан ҳам, ИШИД террорчи гуруҳининг Суриядаги позицияларига қарши Ироқ қирувчи самолётларининг ўтган куни амалга оширган амалиётларини террористик ушбу гуруҳнинг қайтиш қобилиятини заифлантириш мақсадида "экстра-ҳудудий ҳужум " деб талқин этиш мумкин.