Яманнинг ал-Ҳадийда шаҳрида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди
Яманлик гуруҳлар ўртасида ўтказилаётган музокараларда Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда шаҳрида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди
Шведцияда яманлик гуруҳлар ўртасида ўтказилаётган музокараларда Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда шаҳрида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди.
БМТнинг Яман ишлари бўйича махсус вакили Мартин Гриффитс сешанба куни эрталаб ушбу хабарни эълон қилиб шундай айтдики, ўт очишни тўхтатиш бўйича мувофиқлаштириш комитети ўз ишини бошлади.
Ушбу хабар эълон қилинишидан олдинроқ, душанба куни оташкесм ўрнатилиши арафасида Саудия тажовузкор коалицияси қирувчи самолётлари ал-Ҳадийда вилоятидаги Зуҳо минтақасини уч маротаба бомбардимон қилди.
Яман инқилоби олий комитети раиси Муҳаммад Али ал-Ҳусий ал-Ҳадийда вилоятида ўт очишни тўхтатишга эришилганини юқори баҳолади ва ижобий қарши олди.
Ал-Ҳадийда порти Яманга инсонпарварлик юкларини жўнатадиган асосий йўл ҳисобланади.