декабр 29, 2018 12:32 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторидаги намойишларда бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди
    Ғазо секторидаги намойишларда бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни Ғазо секторида фаластинликларнинг Қайтиш ҳаққи деб аталадиган қирқинчи намойишларида 1 нафар фаластинлик шаҳид бўлганлиги ва 10 нафари эса оғир тан жароҳати олганини маълум қилди. 

Ал-Олам ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, жума куни "Ўз ҳаётимизда иззат билан яшаш ҳаққимиз бор" номли Қайтиш ҳаққи намойишлари ўтказилди. 

Қайтиш ҳаққи деб аталаётган тинч намойишлар Ғазо секторидан 30 март кунидан  Ер куни муносабати бошланган эди. Ушбу намойишлар ҳали ҳануз давом этмоқда. 

30 март кунидан ҳозирга қадар 253 нафар фаластинлик мазкур намойишларда Исроил ҳарбийлари томонидан отиб шаҳид қилинди ва 26 мингдан кўпроқ инсонлар оғир тан жароҳати олишди. 

Фаластин намойишлари Сионистик режимнинг 1976 йил 30 март кунида Фаластин ерларини мусодара этиш ҳақида қабул қилган қарори муносабати билан ҳар йили ўтказилади.    

Ёрлиқ