декабр 31, 2018 12:08 Asia/Tashkent
  • Яман кучлари Арабистоннинг Жайзон минтақасига баллистик ракета билан ҳужум қилди
    Яман кучлари Арабистоннинг Жайзон минтақасига баллистик ракета билан ҳужум қилди

Арабистони тажовузкорлари томонидан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бир неча бор бузишларига жавобан, Яман ракета бўлинмалари ҳам бир пайтни ўзида Зилзол-1 баллистик ракетани Арабистон жанубидаги Жайзон минтақасидаги тажовузкорлар позициясига қарата отди

Саудия арабистони тажовузкорлари томонидан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бир неча бор бузишларига жавобан, Яман ракета бўлинмалари ҳам бир пайтни ўзида 4 та Зилзол-1 баллистик ракетани Арабистон жанубидаги Жайзон минтақасидаги тажовузкорлар позициясига қарата отди. 

Яманнинг Саба расмий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман кучлари Арабистон жануб-ғарбидаги Жайзондаги Жабал ан-Нор минтақасининг жанубидаги Саудия ёлланмаларининг кенг миқёсли ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлишди ва бир қанча ёлланмалар ўлдирилда ва ярадор қилинди ҳамда уларнинг ихтиёрида бўлган 3 та ҳарбий техникалари ҳам йўқ қилинди. 

Шунингдек, Яман қуролли кучлари матбуот вакили Яҳё Сариъ ҳам ўз чиқишида хабар қилишича, Яман кучлари Саудия ёлланмаларининг ал-Ҳадийда жанубидаги Халқ комитети ва армия позициясига қарата режалаштирган ҳамлаларини бартараф этишди.  

Ёрлиқ