Ироқ армияси Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар бермоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i41752
Ироқ ҳарбий учоқлари Сурия ҳудудидаги ИШИД террорчи гуруҳининг 30 нафар етакчилари тўпланган бинони нишонга олди.
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
декабр 31, 2018 20:24 Asia/Tashkent
  • Ироқ армияси Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар бермоқда
    Ироқ армияси Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар бермоқда

Ироқ ҳарбий учоқлари Сурия ҳудудидаги ИШИД террорчи гуруҳининг 30 нафар етакчилари тўпланган бинони нишонга олди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Ироқнинг қўшма амалиётлар қўмондонининг бугунги баёнотида айтилишича, Ироқ ҳарбий самолётлари Суриянинг Дейруззувр вилояти Ас-Сусаҳ минтақасидаги ИШИД террорчи гуруҳи тўпланган  биноларни  бомбардимон этди.

Мазкур хабарга асосан, Ироқ қуролли кучлари Бош қўмондонининг  таклифи асосида  Ироқ армияси ҳарбий самолётлари Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳи марраларини бомбардимон этмоқда.