Ироқ армияси Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар бермоқда
декабр 31, 2018 20:24 Asia/Tashkent
Ироқ ҳарбий учоқлари Сурия ҳудудидаги ИШИД террорчи гуруҳининг 30 нафар етакчилари тўпланган бинони нишонга олди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Ироқнинг қўшма амалиётлар қўмондонининг бугунги баёнотида айтилишича, Ироқ ҳарбий самолётлари Суриянинг Дейруззувр вилояти Ас-Сусаҳ минтақасидаги ИШИД террорчи гуруҳи тўпланган биноларни бомбардимон этди.
Мазкур хабарга асосан, Ироқ қуролли кучлари Бош қўмондонининг таклифи асосида Ироқ армияси ҳарбий самолётлари Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳи марраларини бомбардимон этмоқда.
Ёрлиқ