Сурияда ўтган йилда етти минга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди
2018 йилда Сурияда ички жанглар натижасида 6 минг 964 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди
Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича муассасаси ўзининг йил якунига бағишлаб эълон қилган баёнотида, 2018 йилда Сурияда ички жанглар натижасида 6 минг 964 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ирна ахборот ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи чоршанба кунги хабарида, ўтган йилда Сурияда тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлгани ҳақидаги статистикани эълон қилиб, 1 минг 36 нафар ёш болаларнинг ўлгани ва 1 минг 361 нафар аёлларнинг ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.
Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича муассасанинг хабарига мувофиқ АҚШ бошчилигидаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши халқаро коалициянинг Суриядаги ҳужумларида 417 нафар ноҳарбийлар шулардан 175 нафари ёш болалар ва 90 нафари аёллар ҳалок бўлган.