БМТ: қаҳатчилик 24 миллион яманликлар жонига хавф солмоқда
Январ 10, 2019 12:39 Asia/Tashkent
Кеча Инсонпарварлик ишларидаги БМТ Бош котиби муовини Яман хусусидаги Хавфсизлик кенгаши йиғилишида қаҳатчилик 24 миллион яманликнинг жонига хавф солмоқда, деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби ўринбосари Марк Локок Яман вазиятининг ўта фожиали эканлигига ишора қилиб, Яман дунёдаги энг оғир бўҳронга чалинган мамлакатдир, деб қўшимча қилди.
Инсонпарварлик ишларидаги БМТ Бош котиби ўринбосари Санъо халқаро аэропортининг ёпилганлигини таъкидлаб, Халқаро аэропортларнинг ёпилган ҳолда қолиши минглаб яманлик касалларга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнига тўсқинлик яратмоқда, деб изоҳлади.
Ёрлиқ