Яман армияси амалиётида 150 нафар саудия ёлланмаси ҳалок ва ярадор бўлди
(last modified Thu, 10 Jan 2019 12:59:50 GMT )
Январ 10, 2019 17:59 Asia/Tashkent
  • Яман армияси амалиётида 150 нафар саудия ёлланмаси ҳалок ва ярадор бўлди
    Яман армияси амалиётида 150 нафар саудия ёлланмаси ҳалок ва ярадор бўлди

Яман халқ комитети ва армияси бугун пайшанба куни эрта тонгда Яман жанубида жойлашган Лаҳиж вилоятидаги ал-Анад базасида ҳарбий парад бўлиб ўтаётган жойни нишонга олган 

Яман халқ комитетлари ва армиясининг Лаҳиж вилоятидаги Саудия тажовузкор коалициясига қарашли бўлган ҳарбийлар қароргоҳида амалиётларида 150 нафар саудия ёлланмалари ҳалок бўлди ва оғир тан жароҳати олди. 

Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Яман халқ комитети ва армияси бугун пайшанба куни эрта тонгда Яман жанубида жойлашган Лаҳиж вилоятидаги ал-Анад базасида ҳарбий парад бўлиб ўтаётган жойни нишонга олган. 

Ушбу амалиёт натижасида, Яманнинг истеъфодаги давлатининг бирлашган штаб бошлиғи Абдуллоҳ аН-Нахъий ярадор бўлди ва Саудия тажовузкор коалициясига қарашли юқори мартабали ҳарбий қўмондонларнинг бир нечтаси ҳалок бўлган. 

Шунингдек ушбу хабарга биноан, Яманнинг истеъфодаги давлат армиясининг бирлашган штаб бошлиғининг ўринбосари Солиҳ Зиндоний ва разведка идораси бошлиғи оғир тан жароҳати олишган.  

Ёрлиқ