Ол Сауд режими Яманнинг турли минтақаларини бомбардион этмоқда
(last modified Thu, 08 Sep 2016 13:38:50 GMT )
сентябр 08, 2016 18:38 Asia/Tashkent
  • Ямандаги тарихий ва маданий мерос
    Ямандаги тарихий ва маданий мерос

Яманнинг турли минтақаларига қарата Ол Сауд тажовузкор режимининг ҳаво ҳужумлари илгаригидек давом этмоқда.

Алмасира телеканали хабарига кўра,  Саудиялик- АҚШлик тажовузкор ҳарбий учоқлари  Умрон минтақасидаги Яманнинг 9 чи дивизияси марказини 3 марта нишонга олишди ва бу ҳужум натижасида бир нечта тинч аҳоли ўлдирилди.

Шу ҳолда ЮНЕСКО- БМТнинг илмий, маданий ва таълим- тарбия бўйича ташкилоти  Ямандаги Жабалуннабий Шуъайб масжидига қарши Ол Сауд режимининг ҳужумлари ва бу масжидни вайрон этганлигини қаттиқ қоралади.

ЮНЕСКО ташкилоти  Ямандаги Жабалуннабий Шуъайб масжидини Арабистон ҳужумларида вайрон этилганидан қаттиқ хавотирланиш билдириб,  Ямандаги ушбу тарихий ва маданий меросга жиддий етказганлиги учун Ол Сауд режими хатти ҳаракатларини қоралади. Бу халқаро ташкилоти  шундай бир бузғунчилик ва ҳужумлар жомеа ичкарисида ҳам салбий таъсирини қолдиради деб изоҳлади.