Баҳрайн қамоқхоналарида 5 минг нафар виждон маҳкумлар борлиги айтилмоқда
(last modified Sat, 19 Jan 2019 15:28:28 GMT )
Январ 19, 2019 20:28 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн қамоқхоналарида 5 минг нафар виждон маҳкумлар борлиги айтилмоқда

Баҳрайндаги диалог ва бағрикегнлик маркази мамлакатда 5 минг нафар виждон маҳкумларнинг қамалганлиги ҳақида хабар қилди.

Миръотул -Баҳрайнга таяниб, Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Баҳрайндаги диалог ва бағрикегнлик маркази раиси Майсам Салмон  5 минг нафар виждон маҳкумларидан 200 нафари қийноққа солиниб айримлари қатл этилаётганини эълон қилди.

У шунингдек Баҳрайндаги инсон ҳуқуқлари ҳам худди сиёсий вазиятига ўхшаб ёмонлашиб бораётганига тўхталиб, Халқаро ҳамжамият хусусан АҚШ ва Англияни Ол Халифа режимининг жиноятлари қаршисидаги  сукут сақлаши , мамлакатда инсон ҳуқуқларидаги муаммоларни ҳал этилмай қолишига замин яратган деб қўшимча қилди.