Яман мудофаа вазири Шведция сулҳини поймол этаётганларни огоҳлантирди
(last modified Sun, 27 Jan 2019 07:19:39 GMT )
Январ 27, 2019 12:19 Asia/Tashkent
  • Яман мудофаа вазири Шведция сулҳини поймол этаётганларни огоҳлантирди
    Яман мудофаа вазири Шведция сулҳини поймол этаётганларни огоҳлантирди

Яман мудофаа вазири Яман халқи ишғолгарларнинг тажовузларини тугатилишига ва Шведцияда имзоланган Сулҳ битимининг амалга ошишига умидвор деб айтди. Унга кўра, ал-Ҳадийда минтақасида оташкесмни бузиш ҳаракатлари яна давом этса, Яман халқи душманларга қатъий жавоб қайтаради.  

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман мудофаа вазири генерал Муҳаммад Носир ал-Отифий шанба кунги чиқишида, Яман халқи ишғолгарларнинг тажовузларини тугатилишига ва Шведцияда имзоланган Сулҳ битимининг амалга ошишига умидвор деб айтди. 

Унга кўра, ал-Ҳадийда минтақасида оташкесмни бузиш ҳаракатлари яна давом этса, Яман халқи душманларга қатъий жавоб қайтаради.  

Шведцияда Риёз делегацияси ва Санъодан жўнатилган делегация ўртасида ал-Ҳадийда шаҳрида 18 декабр кунидан бошлаб ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилган эди. Аммо, Саудия арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари ҳар куни ушбу келишувни бузиб келишмоқда. 

Ёрлиқ