Арабистон қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳаво ҳужумларида бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди
(last modified Fri, 09 Sep 2016 14:17:14 GMT )
сентябр 09, 2016 19:17 Asia/Tashkent
  • Арабистон қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳаво ҳужумларида бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳаво ҳужумларида бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳаво ҳужумларида бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди. Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яман пойтахти Санъо атрофидаги Эмрон вилоятинниг марказида аҳоли яшайдиган минтақаларга қарата олиб борган ҳаво ҳужумларида 9 нафар ноҳарбийлар жумладан 4 нафар гўдак ҳаётдан кўз юмган ва 5 нафар киши яраланган. Шунингдек, Арабистоннинг тажовузкор бомбардимончи самолётлари Яманнинг Мараб вилоятидаги Сирвоҳ шаҳрини ҳам бир неча маротаба нишонга олиб бомбардимон қилди. Яман халқ кучлари ва армияси ҳам Арабистон жиноятларига жавобан Арабистон жанубидаги минтақаларда жойлашган ҳарбий базаларни ракета ва артилерия билан нишонга олди. Ҳужож вилоятида ҳам Яман халқ кучлари ва армияси ҳамда Саудия арабистони ёлланмалари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувида Арабистоннинг 15 нафар ёлланмаси ҳалок бўлди ва яна 7 нафар ёлланмалар асирга олинди.