Сионистик режим Ан-Нақаб минтақасидан минглаб фаластинликларни чиқариб юбормоқда
(last modified Mon, 28 Jan 2019 15:23:44 GMT )
Январ 28, 2019 20:23 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Ан-Нақаб минтақасидан минглаб фаластинликларни чиқариб юбормоқда

Сионистик режимнинг " Исроил ҳюм" газетаси тарқатган хабарида, сионистик режим масъулларини сионистик шаҳарчалар қуриш мақсадида Ан-Нақаб минтақасидан 36 минг нафар фаластинликларни чиқариб юбориш лойиҳасини назарга тутганлиги ҳақида хабар қилди.

Қуддус ахборот агентлигининг хабар қилишича, сионистик режимнинг " Исроил ҳюм" газетаси бугунги сонида,  бу режим қишлоқ хўжалиги вазири Ури Ариел, Исроил томонидан расман тан олинмаган қишлоқлардан 36 минг фаластинликларни чиқариб юбориш лойиҳасини давлатга топширган ва бу лойиҳа қабул этилганида 4 йил ичида фаластинликлар мазкур минтақадан чиқариб юбориши айтилади.

Сионистик режим газетасининг эълонига кўра,  сионистик режим масъуллари бу қишлоқлар аҳолисини чиқариб юбориши ортидан хавфсизлик , миллий ва инфратузилмавий лойиҳаларни ижро этади ва  мусодара этиладиган ҳудуд 26 гектарни ташкил этади.